Uncategorized

Қора седана ёғи қандай касалликларга даво бўлади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

Қора седана ёғи 26 хил ёғ кислотасини ўз таркибига олади. Бу таркиб моддалар алмашинувига жавоб беради ва бутун организмга ижобий таъсир кўрсатади.

Фойдали томонлари:
?иммунитетни мустаҳкамлайди;
? артериал босимни меъёрлаштиради;
?тана вазни камайишига ёрдам беради;
?қизариш ва шишни камайтиради;
?қонда шакар ва холестерин миқдорини меъёрий ҳолатда ушлаб туришга ёрдам беради;
?инсулин синтезида қатнашади;
?Ошқозон ичак тракти касалликларида фойда беради: гастритда ёрдам беради, ичак фойдали флорасини балансида ушлаб туришда ёрдам беради, ўт ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади;
?томир деворларини мустаҳкамлайди, тромб ҳосил бўлишини олдини олади;
?бўғимлар яллиғланишига қарши курашади;
?аёл ва эркак жинсий саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan