Uncategorized

Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг махсус тартиби ўрнатилади

“Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

 2022 йил 1 январдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:

—сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда республика бюджетига ўтказилади;

—танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

2022 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

—фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси;

—фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонус.

2022 йил 1 январдан:

—геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;

— геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади.

Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга ҚҚС суммасини қоплаб бериш ариза берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.

 2021 йил 1 октябрдан:

табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;

юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan