Uncategorized

ЖССТ безгакка қарши илк вакцинани тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Aфрика мамлакатларида кўп йиллар давомида ўтказилган синовлардан сўнг дунёдаги илк безгакка қарши вакцинани қўллашни маъқуллади ва уни бутун дунё бўйлаб ишга туширишни тавсия қилди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

ЖССТ бош директори Тедрос Aданом Гебрейесус БМТ соғлиқни сақлаш бўйича агентлиги иккита таҳлилчи-маслаҳатчи гуруҳининг тасдиқлашини «тарихий лаҳза» деб атади.

Безгакка қарши RTS, S ва «Moscriks» вакцинаси 1987 йилда Британиянинг GlahoSmithKline фармацевтика компанияси (GSK) томонидан ишлаб чиқилган.

«Бу Aфрикадаги африкалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган вакцина ва биз бундан фахрланамиз. Безгакнинг олдини олиш воситаси сифатида ушбу вакцинадан қўшимча фойдаланиш ҳар йили ўн минглаб ёшларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», — деди ЖССТ Бош директори.

2019 йилдан бери ЖССТ Гана, Кения ва Малавида 800 мингдан ортиқ болаларда ушбу вакцина самарадорлигини ўрганган.

Безгак – одамларга чивин чақиши орқали юқадиган юқумли касаллик. Касаллик иситма, титроқ, талоқ ва жигар кенгайиши ҳамда камқонлик билан кечади. Ҳар йили тахминан 350-500 миллион киши бу касалликка чалинади. Уларнинг тахминан 1,3-3 миллиони вафот этади. Касаллик Саҳро жанубидаги Aфрика мамлакатларида энг кўп тарқалган.Жамият

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan