Uncategorized

Самарқандда боласини аёвсиз дўппослаган аёл нега бундай қилганини айтди

5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини айтди.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ўзинг вояга етмаган фарзандини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аёл STV каналига берган интервьюсида нега бу ишни қилганини айтди.

Маълум қилинишича, у чет элга кетган турмуш ўртоғи билан телефонда гаплашиш чоғида эри билан ўзаро тортишиб қолган. Шу сабаб аёл ўзининг фарзандини уриб, ҳолатни видеога олган, видеони турмуш ўртоғига юборган.

“Хўжайиним билан айтишиб қолдим. Хўжайинимга ичяпсиз, чекяпсиз десам. Чидаб бўлмайдиган сўзлар билан қилди. Жаҳлим чиқиб кетди. Шу пайт болам ёнимда эди: ая, ая деётганди. Кейин уриб ташладим, – деди аёл.

5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини айтди.

“Уйига борганимда кўрдим. Уни ҳеч 5 нафар фарзанднинг онаси деб ўйламайсиз. Уйида тозалик ва озодалик жойида. Уқувсиз она деб ўйламайсиз”, – дейди Ургут тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Гулшода Нуриддинова.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan