Uncategorized

Юзлаб афғон журналистлари халқаро ҳамжамиятга ёрдам сўраб мурожаат қилди

Юздан ортиқ афғон журналистлари “Чегара билмас мухбирлар” ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотига мурожаат қилиб, Афғонистонда матбуот эркинлигини ҳимоялашда ёрдам беришни сўради

Юздан ортиқ афғон журналистлари халқаро ҳамжамиятдан Афғонистонда матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга ёрдам сўраб, 18 -сентябрь куни «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотига мурожаат қилишди. Бу ҳақда Reporters Sans Frontieres(Чегара билмас мухбирлар) маълум қилди.

Ёрдам сўраб тузилган баёнотга аноним тарзда 103 афғон журналисти имзо чеккан, улардан 20  нафари аёл журналистлардир. Уларнинг ўн нафари муҳожирликда, аксарияти эса Афғонистонда яширин тарзда ишламоқда,

«Биз ҳаммамиз ўз ҳаётимизни хавф остига қўйганимиз учун бу мурожаатни юбориб, аноним қолишга мажбурмиз. Афғонистонда журналистиканинг 1996 йилдан 2001 йилгача бўлгани каби йўқ бўлиб кетишини истамаймиз», – дейилади мурожаатда.

Айтилишича, энг долзарб масала аёл журналистлар учун ҳимоя кафолатларидир. Афғон ОАВ вакилларини ташвишга соладиган масала сифатида «Толибон»нинг тез-тез журналистларга ҳужум қилиши ва уларнинг ишига аралашиши қайд этилган.

Шунингдек, журналистлар Афғонистондаги ахборот воситаларини ишлашни давом эттиришга чақирди ҳамда зарур дипломатик ва молиявий ёрдамга муҳтож эканликларини  айтишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Афғонистондаги миссиясини узайтиришга қарор қилган эди. 19 йилдан ошиқ вақт мобайнида мавжуд бўлган миссия, „Толибон“ ҳаракатининг ҳокимиятга келиши туфайли яна олти ойга узайтирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan