Uncategorized

Сурхондарёда коррупцияга йўл қўйган мактаб ходимлари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича,
Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Денов туманидаги 35-сонли умумтаълим мактаби директори М.Қ. фуқаро Б.ни туман халқ таълимида ишловчи танишлари орқали ўзи ишлаётган мактабга директор ўринбосари лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, М.Қ. фуқаро М.ни мактабга ишга қабул қилиш учун ундан 200 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1,0 млн. сўмини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, Шўрчи туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.М. фуқаро Н.ни ишончига кириб, уни танишлари орқали Термиз Давлат университетига ўқишга киритиш эвазига
23 млн.сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan