Uncategorized

Сенатор Баходир Қодиров Самбо спорт турини вилоятимизда ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда

Юртимизда спортни ривожлантиришга бўлган эътибор кучаймоқда.Натижада, кўплаб спортчиларимиз халқаро майдонларда юқори натижаларга эришмоқда.

Кундан кунга спортнинг Самбо кураш тури билан шуғулланувчи ёшлар вилоятимизда кўпайиб бормоқда.
2019 йил самбо спорт турини ривожлантириш мақсадида Сенатор Баходир Қодиров томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Шундан сўнг, спортчиларимиз кўплаб ютуқларга эришди. Республика бўйича спортчиларимиз томонидан 50 та бронза, 45 та кумуш ,30 та олтин медаллар қўлга киритилди. Осиё ва жаҳон чемпионатларда 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Бугунги кунга келиб вилоятимизда самбо спорт тури билан шуғулланувчи спортчилар 300 кишига етди.

2019 йилдан бери самбо кураши бўйича Баходир Қодиров ҳомийлиги асосида вилоят ва туман миқёсида бир қатор чемпионатлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan