Uncategorized

Фарғонада электр таъминоти корхонаси устаси давлат бюджетига 33,8 млн сўм зарар етказди

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, туман электр таъминоти корхонаси “Оқжар” бўлими устаси М.М. “Q.P.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси Р.Э. билан ўзаро тил бириктириб, корхонанинг паррандачилик фермасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳеч қандай шартнома ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан улаб берганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 33,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan