Сариосиёда сув тежовчи технологиялар асосида 160 гектар ер майдонидан 1600 тонна картошка етиштирилди

Сариосиё туманида фаолият олиб бораётган “Соланус Фреш Фоод” МЧЖ томонидан 160 гектар ер майдонига Голландия давлатидан олиб келинган картошканинг элита авлодига мансуб “Arizona”, “Rivera”, “Ranomi” навлари экилган эди. Ёмғирлатиб суғориш орқали етиштирилган картошкадан 1600 тонна ҳосил олинди.



Ҳосилнинг 700 тоннаси уруғликка сақланиб, қолган 900 тоннаси аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга йўналтирилди. Aсосий экин майдонидан бўшаган ерларга иккинчи экин сифатида маккажўхори ва ерёнғоқ экилди.

Эътиборли жиҳати, корхона томонидан етиштирилаётган экинлар замонавий технологиялар асосида ёмғирлаш орқали суғорилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда “Solanus Fresh Food” МЧЖ томонидан Россия давлатидан буғдойнинг супер элита турига мансуб “Antonina” нави олиб келиниб, жорий йилда давлатга 1398 тонна уруғлик дон топширди.
Сариосиё тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати