Uncategorized

“UzAuto Motors” автомобиллари учун олдиндан тўлов 50 фоизгача камайтирилади

Жорий йилнинг 1 майига қадар автомобил харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этилади ҳамда “UzAuto Motors” автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилади. Бугун, 14 феврал куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда шундай вазифа қўйди.

Йиғилишда Президент соҳага масъул “O‘zavtosanoat” АЖ раиси Шавкат Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолининг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, Мирзиёев жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур эканини таъкидлади.

Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу борада, беш йиллик Тараққиёт стратегиясида автомобил ишлаб чиқаришни 1,4 баробарга, экспортини эса 2 баробарга ошириш белгилаб олинган.

Шу муносабат билан 1 майга қадар автомобил харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, “UzAuto Motors” автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобил савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупсион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan