Uncategorized

“Толибон” 10 минг кишилик қўшинни Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига жойлаштирмоқда

Афғонистонни назорат қилувчи “Толибон” ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангарисини жўнатмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 феврал куни “Толибон” Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат маълум қилди, деб хабар тарқатган «Интерфакс».

“Мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида жойлаштирилган НАТО ва АҚШ тизимининг энг замонавий технологиялари билан қуролланган 10 минг кишилик қудратли армия ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўради”, деган Фитрат Тwиттеръда.

Унинг таъкидлашича, қисқа вақт ичида ҳарбий самолётлар ҳам ушбу қудратли қўшинни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлади.

Афғонистоннинг шимолидаги Балх вилояти Ўзбекистон, шимоли-шарқий вилоятлари Қундуз, Тахар ва Бадахшон, Тожикистон билан чегарадош.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Толибон»нинг Афғонистондаги ҳокимиятини тан олиш ҳақида фикр билдириб, ҳаракат халқаро ҳамжамиятга берган ваъдаси устидан чиқиши кераклигини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan