Uncategorized

Тадбиркорларга 7,4 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратилди

Тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, 2018-2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратилди. Хусусан, 2018 йилда 1,3 миллиард доллар, 2019 йилда 2,1 миллиард доллар (ёки 2018 йилга нисбатан 162 фоиз), 2020 йилда 2,9 миллиард доллар (ёки 2019 йилга нисбатан 172 фоиз), 2021 йилнинг биринчи ярмида 1 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратилди.  

 Шу даврда давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитлар 1,8 миллиард долларни ёки жами ажратилган кредитларнинг 24 фоизини ташкил этди.  

 2018-2020 йилларда давлат кафолати билан жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан деярли бир хил даражада, йилига ўртача 540 миллион доллар (2018 йилда 579 миллион доллар, 2019 йилда 564 миллион доллар, 2020 йилда 467 миллион доллар) ажратилган бўлса-да, уларнинг умумий кредитлар ҳажмидаги улуши тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитларнинг жадал ўсиши ҳисобига камайиб борди.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan