Uncategorized

Араб хурмоси қандай фойдали хусусиятларга эга?

Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мева. Уни таркибида мавжуд, инсон организми учун керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликларга даво бўлади.

Бу мевадан кунига 3-4 дона ейиш танани ёшартиради. Араб хурмоси овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради.

Хурмо камқонликда ҳам фойдали бўлиб, калийга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизгача камайтиради. Унда фосфор, кальций кўп. Бу эса мия ва ичаклар фаолияти учун жуда фойдали. Араб хурмоси ич қотишида фойдали бўлиб, бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2-3та мева ейилади. У юқори қон босимини туширади.

5-6 дона хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 370 мг магний инсон учун кунлик меъёр ҳисобланади. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Хурмо туғруқдан кейин ҳам фойдали, сутни кўпайтиради.

Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan