Uncategorized

Вилоят бўйлаб оммавий қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг суд-ҳуқуқ соҳасида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида оммавий қабул бошланди.

Термиз туманидаги Отчопар масканида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Одил судловга эришиш, суд иши юритувини янада яхшилаб, самарадорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бераётгани қайд этилди.

Оммавий қабул давомида умумий қабул давомида жами
176 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, шундан:

– жиноят ишлари бўйича                                 – 68 та

– маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар                 – 22 та

– фуқаролик ишлари бўйича                           – 52 та

– иқтисодий ишлар бўйича                              – 13 та

– оммавий муносабатлар бўйича                    – 21 та мурожаатлар қабул қилинди.

Бундан ташқари қуйидаги масалалар ҳал этилди:

– 19 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;

– 4 та фуқаронинг аризаси қаноатлантирилиб МЖтКнинг
21-моддаси қўллаган ҳолда огоҳлантирилиш билан чекланилди;

– 1 та тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрлари билан моддий зарарни ўрнини қоплаганликлари учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан ишлари тугатилди;

20 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб енгиллик берилди.

– 87 нафар фуқаронинг даъво аризалари биринчи инстанция судининг иш юритувига қабул қилинди;

– 37 та фуқароларга алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди;

– 3 та ҳолатда судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган факт белгиланиши натижасида уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, улар пенсия олиш ҳуқуқи тикланди;

1 та ҳолатда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра уларни яраштиришга эришилди;

– 4 та ҳолатда фуқароларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларга берилмасдан келинаётган иш ҳақи ундириб берилди;

– 1 та ҳолатда жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, низолар ҳал этилди;

– 7 та тадбиркорлик субъектлари даъвогарлигида иқтисодий ишлар кўрилиб, уларнинг фойдасига 6 723 767 983 сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинди, ундирилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 24та нафар фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ва оғзаки ташаккурнома билдирдилар.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ бўйича бош консультанти Нилуфар Тўраева

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan