Uncategorized

Сариосиё ХТБ фаолиятига доир 454 миллионлик иш: Мудир ва бош ҳисобчи ҳам айбдорми?

Сариосиё тумани ХТБ собиқ ҳисобчиси Хуршид Кенжаев таҳририятимизга ўзига нисбатан очилган жиноят иши нохолис тергов қилингани юзасидан мурожаат йўллади. Унинг маълум қилишича, сариосиёлик ўқитувчиларнинг иш ҳақлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар бўйича аниқланган 454 миллион сўмдан ошиқ маблағнинг ҳаммасини ёлғиз ўзи талон-тарож қилмаган. Шунингдек, Сариосиё тумани ХТБ бўлимининг барча ҳисоб-китоб ҳужжатлари бош ҳисобчи ва туман ХТМ мудирининг имзоси билан кучга кирганлигини таъкидлади. 2021 йил 29 январ куни мазкур иш юзасидан Жиноят ишлари бўйича Узун туман судида суд мажлиси бўлиб ўтган. Айбланувчи кўрсатмаси тингланиб судда 4 февралга қадар танаффус эълон қилинган. Суд иши якунланиши билан унинг тафсилотларини ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Видеомурожаатни кўриш ? https://youtu.be/_gyZfC2qJZE

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan