Uncategorized ДУНЁ

АҚШ Давлат департаменти Эронга қарши санкциялар билан таҳдид қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти Эронга қарши санкциялар билан таҳдид қилмоқда_image

АҚШ Эрон Россияга учувчисиз учиш аппаратларини топширса, унга қарши санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Нед Прайс маълум қилди. Россия Федерацияси аввалроқ Вашингтоннинг Москва ва Теҳрон ўртасида Украинада фойдаланиш учун дронларни етказиб бериш бўйича келишувлар мавжудлиги ҳақидаги баёнотларини рад этган эди.

«Эроннинг Россияга қурол етказиб бериши билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракати биз унга қарши санкциялар жорий қилишимизга сабаб бўлади. Эҳтимол фақат биз эмас, дунёнинг башқа мамлакатлари ҳам санкциялар эълон қилиши мумкин. Биз ҳозирча вазиятни кузатишда давом этамиз», — дейди Прайс.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ишончли манбаси АҚШ маъмуриятининг Россия Федерацияси ва Эрон ўртасида Украинага зарба бериш учун учувчисиз учоқлар партиясини сотиб олиш бўйича келишув мавжудлиги тўғрисидаги баёнотини рад этган эди.

АҚШ президенти маъмуриятининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан аввалроқ Россия расмийлари Эронга жанговар учувчисиз учоқларни сотиб олиш учун бир неча бор ташриф буюрганини айтди. Улар Украинадаги махсус операцияга жалб этилиши режалаштирилган. Маслаҳатчи ўз баёнотига 8 июндаги сунъий йўлдошдан Эрон учувчисиз учоқлари акс этган суратларни илова қилган. Салливаннинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати делегацияси Эронга ташрифи чоғида худди шундай моделларни кўрган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan