ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Узунлик ота фарзанди учун 85 миллион сўм алиментни олдиндан тўлади.

Мамлакатимиздаги қонунчиликка кўра ҳар бир ота-она ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар моддий таъминлаш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиётуманлараро судининг 2020йил январь ойидаги суд буйруғига асосан Узун туманида яшовчи Нодир Жўраевдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Узун туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, оила вакиллари балан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

Алимент тўловчи ота фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар вояга етмаган фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва Н.Жўраевсобиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 85 миллион сўм алиментнитўлиқ пластик картаси орқали тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Ахрор Абдураззоқов, МИБ Узун туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan