ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қизириқда порахўрлик ҳолати фош этилди: Жиноятга ўқитувчи ҳам аралашган

Департаментнинг Қизириқ туман бўлими, туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Р. фуқаро С.Т.ни Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейида ишловчи танишлари орқали уни мазкур Академик лицейга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи математика фани ўқитувчиси А.М. фуқаро Т.Р.дан фуқаро С.Т.ни мазкур академик лицейга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Т.Р. ва А.М.ларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-модда 2-қисми “б” банди, 28,211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan