Uncategorized

Жакартада Имом Бухорий номли масжид очилди

Индонезиянинг Жакарта шаҳри яқинида Имом ал-Бухорий номидаги масжид очилди. Хабар қилишларича, масжиднинг ғояси ва дизайни шарқона миллийликка хос кўринишга эга.

Масжид очилишида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов онлайн нутқ сўзлади.

Масжид ва унинг атрофидаги бинолар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидаги биноларга ўхшатиб қурилган. Бу ерга ташриф буюрган зиёратчилар Ўзбекистон маданий меросидан баҳраманд бўлиб, намоз ибодатларини адо этиш имкониятига эга бўладилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan