Uncategorized

Эртага Халқаро кураш ассоциациясига янги вице-президент сайланади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов, Халқаро Кураш Ассоциацияси (ХКА) президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинларини ташкил қилиш департаменти директори Ҳайдар Фармон ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Матбуот анжуманида мутасаддилар бир қатор янгиликлар ҳақида маълумот беришди ва журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Ўз ўрнида Халқаро Кураш Ассоциацияси (ХКА) президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинларини ташкил қилиш департаменти директори Ҳайдар Фармон ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбек халқининг миллий спорт тури бўлган кураш деярли дунёнинг барча мамлакатларига кириб борди десак муболаға бўлмайди. Кеча Тошкентга келиб юртингизда жисмоний тарбия ва спортга айниқса, курашга берилаётган эътиборни кузатдим ва олиб борилаётган ишлар тақсинга лойиқ. Ҳар бир халқ ўзининг миллий спорт турини шундай тарғиб қилиши лозим деб ўйлайман. Ўзбекистонга келиб мазкур ўтказилаётган Халқаро турнирни кузатиш билан бирга Халқаро Кураш Ассоциацияси (ХКА)га янги вице-призидент сайлашни ҳам режалаштирганмиз”, – деди Халқаро Кураш Ассоциацияси (ХКА) президенти Ҳайдар Фармон.
Шунингдек, Халқаро Кураш Ассоциацияси вице-призидентлигига номзодлар Ўзбекистондан кўриб чиқилаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, эртага Термизда Халқаро Кураш Ассоциацияси мутасаддилари иштирокида конференция бўлиб ўтади. Унда Халқаро Кураш Ассоциациясига янги вице-призидент сайланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan