Uncategorized

Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон Термизга келди

Бугун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий ХV халқаро турнирга старт берилади.

Кеча Халқаро Кураш ассоциацияси (ХКА) президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинларини ташкил қилиш департаменти директори Ҳайдар Фармон юртимизга ташриф буюрган эди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Халқаро Кураш Ассоциацияси (ХКА) президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинларини ташкил қилиш департаменти директори Ҳайдар Фармонлар Термиз шаҳрига етиб келишди.

Мартабали меҳмонларни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов кутиб олди.

Айни дақиқаларда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқотлар марказида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan