Uncategorized

«Олти ойда ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилган» – Ҳаёт Шамсутдинов

Ўзбекистонда 2023 йилнинг олти ойи давомида ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.



Унда айтилишича, прокуратура органлари томонидан олти ой давомида ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Шу билан бирга, ўтган даврда прокуратура органлари аралашуви талаб этиладиган танқидий материаллар сони 496 тани ташкил этган.

Ушбу танқидий материаллар прокуратура органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, барчасига расмий баёнотлар берилган.

Танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилиб, 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиш сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилган;

640 млрд сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилган;

225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan