Фойдали

Кучли зилзилаларни олдиндан башорат қилиш усули топилди

Ниццадаги Côte d’Azur университети олимлари GPS сигналларидаги кичик ўзгаришлар катта зилзилаларни содир бўлишидан тахминан икки соат олдин башорат қилишини аниқлашди.


Бу сингналлар кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Олимлар етти ва ундан ортиқ магнитудали 90 та йирик зилзиладан олинган GPS маълумотларини таҳлил қилишди ва олдинги фазанинг далилларини топди, бу даврда тектоник плиталарнинг ёриқ чизиқлари силжий бошлайди, натижада кучли зилзилалар юзага келади.

Қайд этилишича, кучли зилзилаларни аниқ башорат қилишга бошқа уринишлар ҳам бўлган, афсуски, улар муваффақиятсизликка учраган.

Бу кўп жиҳатдан олимларнинг ушбу сигналлар ва ҳақиқий сейсмик фаоллик ўртасидаги боғлиқликни тўлик тушунмаганлиги билан боғлиқ.

Улар кучли зилзилани муддатидан олдин башорат қилишнинг ишончли усулини ишлаб чиқишди, бу эса одамларни ўз вақтида хабардор қилиш ва эвакуацияни бошлаш имконини беради, деб хабар беради korrespondent.net

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan