Uncategorized

Сурхондарёда сохта пул аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси, Миллий гвардия ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро М.Х. қалбаки пул маблағларини ўтказиш мақсадида Термиз шаҳрида бир хонадонни вақтинчалик ижарага олиб, ушбу уйда 10 000 сўмлик, 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик купюрадаги қалбаки пул бирликларини рангли принтер орқали чиқараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир вақтида жами 2 920,0 минг қалбаки ўзбек сўми, “Acer” русумли ноутбук, рангли принтер ҳамда рангли бўёқлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, хабар қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan