Uncategorized

Сурхондарёда мактабгача таълим ташкилотларининг сони 1 125 тага етди

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Вилоятда 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида 288 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 286 та давлат, 2 та хусусий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилган. Мактабгача таълим ташкилотларига 3-7 ёшгача бўлган болалардан 31 055 нафари ёки 11,6% и қамраб олинган эди.

2018 йил якуни 2019 йилнинг бошида 361 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 337 та давлат, 14 та давлат хусусий шериклиги асосидаги, 10 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этган. Мактабгача таълим ташкилотларига 3-7 ёшгача бўлган болалардан 41 268 нафар болалар (18,6%) қамраб олинган эди.

2020 йил якунига келиб вилоятда 1 125 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 378 та давлат, 137 та давлат хусусий шериклиги асосидаги, 10 та хусусий ва 600 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, 3-7 ёшли болаларнинг 98 757 нафари ёки 41,5 % бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.

Ўтган уч йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари сони 288 тадан 1 125 тага, яъни салкам 4 баробарга ортишига эришилди. Ўз навбатида қамров ҳам 31 055 нафардан 98 757 нафарга ортди. Яъни қамров 11,6% дан 41,5 % га кўтарилиб, 30% га ортган.

Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотади, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. Шундай экан, бу тизим фаолиятини янада кучайтириш, мактабгача таълим ташкилотларида ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга мактабгача ёшдаги болаларни кенг жалб этиш, фарзандларимизнинг баркамол ва етук шахс бўлиб шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Сурхондарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan