Uncategorized

«Мотокросс» спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги I-босқич мусобақаларига старт берилди…

Бугун, 20 феврал куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани «Қизилмозор» мотосўқмоғида ташкил этилаётган спортнинг «Мотокросс» тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қахрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа бошланиши олдидан хотира тадбири бўлиб ўтди.

Хотира тадбири якунидан сўнг, соат 12.30 да «Қизилмозор» мотосўқмоғида Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақасининг биринчи кунида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 18 ёшгача бўлган 40 нафар спортчилар 65, 85, 125 см3 ҳажмли мотоциклларда маҳоратларини намойиш этишмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилиги бўйича мусобақалар 18  ешдан катталар ўртасида эртага соат 09.00 да бошланади, ҳамда Ўзбекистон Биринчилиги бўйича мусобақалар 18  ешдан катталар ўртасида эртага соат 09.00 да бошланади.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan