Uncategorized

Гиёҳвандлик етиштириш оқибати жазо қўллаш билан якунланди

Жамиятимизда эркакларни гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни содир этиши ва уларга нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида тез-тез хабар берилади, бироқ аёлларнинг бу тоифадаги жиноятни содир этишлари кам учрайди.

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро А.Усмонова (исми-шарифи ўзгартирилган) 2 нафар фарзандли, тиббиёт соҳасида фаолият юритади.

Гап шундаки у 2021 йил апрель ойининг охирларида Навбаҳор туманидаги яшаш хонадони томорқасида анор ва олма дарахтининг орасига жами 10 туп Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг
2018 йил 27 октябрдаги №878-сонли қарорига асосан гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи ва фуқаролар томонидан истеъмол қилиниши тақиқланган “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғларини экиб, уларни етиштириб, парвариш қилиб келганлиги 2021 йил 28 май куни ички ишлар ходимлари томонидан аниқланган ва гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан судья А.Ибодовнинг раислигида кўрилган жиноят ишида, А.Усмонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга шу модда билан бир йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, А.Усмонованинг зиммасига озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида бир қанча таъқиқ ва чеклашлар юклатилди.

Баходир Фармонов

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг девонхона мудири

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan