Uncategorized

Дубайда дунёдаги энг катта аэропорт терминали қурилмоқда

Дубайдаги Ал Мактум халқаро аэропортида дунёдаги энг катта аэропорт терминалини қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тhе National хабар берди.

Фото: Тhе National

Аэропорт терминали сиғими йилига 260 миллион йўловчини ташкил этади ва бу орқали у дунёда етакчига айланади. Лойиҳанинг қиймати 128 миллиард дирҳам (34,8 миллиард АҚШ доллари)га баҳоланмоқда. Янги терминал бугунги кунда халқаро йўловчи ташиш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган ҳозирги Дубай халқаро аэропортидан беш баробар каттароқ бўлади.

10 йилдан сўнг янги терминал Дубай халқаро аэропортидаги барча рейсларни қабул қилади. 70 квадрат километр майдонга эга янги аэропорт 400 та дарвоза, бешта параллел учиш-қўниш йўлаги ва янги авиация технологияларига эга бўлади. Унинг қуввати йилига 12 миллион тонна юк ташиш имконини беради.

Фото: Тhе National

Лойиҳанинг биринчи босқичи 10 йил ичида тайёр бўлиши ва йилига 150 миллион йўловчини қабул қила олиши кутилмоқда. Янги терминал шаҳар билан метро линияси, автобус йўналишлари, шунингдек, шаҳар ҳаво транспорти орқали боғланади.

Дубай жанубидаги аэропорт атрофида бир миллион аҳолига эга шаҳар қурилади. Унда логистика ва ҳаво транспорти соҳасидаги жаҳоннинг етакчи компаниялари жойлашади. 

Фото: Тhе National

2023 йили 86,9 миллион йўловчига хизмат кўрсатган Дубай халқаро аэропорти кетма-кет 10 йилдирки дунёдаги энг гавжум халқаро авиамарказ мақомини сақлаб келмоқда. 2023 йилда у 416 405 та рейсга хизмат кўрсатди, бу ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan