Uncategorized

Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошди, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда

2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
?3 нафари Андижон вилоятида,
?1 нафари Бухоро вилоятида,
?6 нафари Жиззах вилоятида,
?1 нафари Қашқадарё вилоятида,
?2 нафари Навоий вилоятида,
?3 нафари Наманган вилоятида,
?18 нафари Самарқанд вилоятида,
?3 нафари Сирдарё вилоятида,
? 59 нафари Тошкент вилоятида,
?206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
?Андижон вилоятида 28 нафар,
?Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
?Самарқанд вилоятида 92 нафар,
?Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
?Тошкент вилоятида 32 нафар,
?Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan