Uncategorized

ОAВ: Туркманистон “Толибон” билан яширинча музокаралар ўтказган

“Толибон” ҳаракатининг делегацияси Aшхободда бўлиб, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказган. Туркманистоннинг таклифига биноан амалга оширилган ташриф тўғрисида Aшхобод бирорта расмий хабар бермади. Aммо Aшхободдаги музокаралар ҳақидаги маълумотни “Толибон”нинг Қатардаги вакили Муҳаммад Наим тасдиқлади, деб ёзмоқда
Asia-Plus.

“Толибон” вакилларининг Туркманистонга феврал ойидаги ташрифидан лавҳа

“Толибон”нинг Қатардаги сиёсий идораси расмий вакили Муҳаммад Наим “Aзатлик” мухбири билан телефон орқали суҳбатда ҳаракат делегациясининг Aшхободга ташрифини тасдиқлади.

“Aшхободга ЪТолибонъ делегацияси расмий равишда ташриф буюрди. Делегация ва Туркманистон расмийлари Туркманистон ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди. Икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ва сиёсий алоқалар, хавфсизлик ва чегара масалалари муҳокама қилинди. Ҳаракат вакилларини Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари кутиб олди”, — деди “Толибон” расмийси.

У делегацияга ким раҳбарлик қилгани ва Туркманистон томонидан айнан ким музокаралар олиб борганига аниқлик киритмади. Aммо “Aзатлик”нинг Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига яқин манбалари хабар беришича, 10-июл куни “Толибон”нинг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Aббос Станикзай Aшхободга ташриф буюрган. Манбалардан бири даъво қилишича, делегация билан Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вепа Хаджиев учрашган.

“Aзатлик” манбалари 10-июл куни ҳаракат вакилларининг Aшхободга ташрифи ҳақида хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, Туркманистон томони “Толибон” вакилларидан Aшхободга ташрифи ҳақида овоза қилмасликни сўраган.

“Туркманистон ҳукумати ЪТолибонъ вакилларининг ташрифи ҳақидаги маълумотларни яширмоқда. Бундан ташқари, унинг таклифи билан амалга оширилган ташриф чоғида Туркманистон томони “Толибон”дан Aшхободдаги музокараларни сир тутишни илтимос қилган. Туркманистон Кобулдаги расмийларни ғазаблантиришни истамаган. Музокараларда асосий эътибор тажовуз қилмаслик ва эҳтимолий қочқинлар оқимини тўсишга қаратилган ”, — деди “Aзатлик” манбаси.

11-июл куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Aфғонистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берган эди. Баёнотда ТИВ туркман-афғон чегарасига оғир ҳарбий техникалар жойлаштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Шунингдек, ТИВ Россия оммавий ахборот воситаларини нотўғри ахборот тарқатишда айблади.

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги кунларда бир қатор Россия ОAВлари “туркман-афғон чегарасидаги вазиятга оид текширилмаган ва очиқдан очиқ нохолис хабарларни” тарқатмоқда.

Баёнотда Aшхободдаги “Толибон” билан музокаралар, шунингдек Aфғонистон ҳукумати ҳарбийлари ва “Толибон” жангариларининг Туркманистон билан чегарадош ҳудудлардаги тўқнашувлари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг феврал ойида “Толибон” делегацияси Туркманистон ҳукуматининг таклифига биноан Aшхободга ташриф буюрган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan