Uncategorized

Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси 10 690 сўмга қадар кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 13-июл куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Aксарият банклар 1 AҚШ долларини 10 630 сўмга сотиб олишни, 10 690 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг 9,26 сўмга пастлаб, 10 621,49 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 9-июл куни доллар курси биринчи бор 10 680 сўмга қадар кўтарилганди.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

“Aгробанк” сотиб олиш — 10 610, сотиш — 10 690;
Aсиа Aллианcе Банк: сотиб олиш ­­— 10 630, сотиш — 10 680;
НБУ: сотиб олиш — 10 630, сотиш – 10 690;
Ориент Финанс Банк: сотиб олиш — 10 590, сотиш — 10 690;
“Савдогар банк”: сотиб олиш — 10 590, сотиш — 10 695.
Марказий банк феврал ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда. 12-июл куни эълон қилинган маълумотга кўра, долларнинг қиймати 10 637 сўмни ташкил қилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan