Uncategorized

Диққат танлов!

✍ «Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмаси ва Кинематография агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан «Ис газидан огоҳ бўлинг!» мавзусида танлов ўтказилади. Ушбу танлов қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

 ⚡️ 1.Газдан нотўғри фойдаланишнинг аянчли оқибатларига бағишланган энг таъсирчан видеороликлар (ҳажми 2-3 дақиқагача).

  ⚡️2.»Ис газидан огоҳ бўлинг!» мавзусида ОАВда намойиш этилган туркум кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, суҳбатлар, репортажлар ( 10-20 минутгача)

 ⚡️ 3. «Ис газидан огоҳ бўлинг!» мавзусида туман, вилоят, республика газеталарида чоп этилган энг яхши мақола.

⚡️4. Hududgaz_Surxondaryo хештеги остида ижтимоий тармоқ саҳифаларида газдан тўғри фойдаланишга бағишланган мақола, видео, расмларни 2021 йил 14 ноябрдан 2021 йил 20 декабргача мунтазам равишда ёритиб бориш.

   ?Танловга белгиланган номинациялар бўйича материалларни қабул қилиш 2021 йил 14 ноябрдан бошланиб, 2021 йил 20 декабрь куни кеч ? соат 18:00 да якунланади. Танловга 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган юртдошларимиз иштирок этиши мумкин. Танлов талаби асосида тайёрланган материалларни +998930771213 телеграмм рақамига юборишингиз сўралади. Танловни баҳолаб бориш учун ҳакамлар 

1.Ҳамраева Муҳайё Аҳмадовна – ф.ф.н.,доц.,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчиларининг халқаро «Янги овоз» уюшмаси аъзоси

2. Машрабов Азиз Аҳмедович-«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот котиби.

Танловга қуйидаги совғалар қуйилган (телевизор, телефон, планшет ва ноутбук). Бундан ташқари танловимиз ғолиби бўлган юртдошларимиз диплом, статуэтка билан ҳам тақдирланишади. Танловда иштирок этиш истагида бўлган юртдошларимизга омад тилаймиз.

                                    Маъмурият

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan