Uncategorized

Сурхондарёда масофавий-онлайн тарзда 2 мингга яқин маъмурий ишлар кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрел кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарорининг 1-бандида 2021-йил 1-сентябр кунига қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг суд мажлисида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланганлиги, ушбу белгиланган вазифани сифатли амалга ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг «Е-маъмурий иш” ягона ахборот тизими билан «Е-XSUD» ахборот тизими интеграция қилинганлиги ва барча Жиноят ишлари бўйича судларнинг суд мажлислар зали ҳамда профилактика инспекторларнинг хизмат хоналари керакли компютер жамланмаси ва ускуналар билан жиҳозланганди, бугунги кунда ҳудудларда масофадан туриб ЖИБ шаҳар-туман судлари билан онлайн тарзда суд мажлисларини ўтказишда амалиётда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 2021-йил 9-ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди биносида ЖИБ вилоят суди раиси ўринбосари О.Нормахматов ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.Хидировлар раислигида видеоконференсия семинар йиғилиши ўтказилди.

Шунингдек жорий йилнинг 1-сентябр кунидан профилактика инспекторларининг иш юритувида бўлган 2 мингга яқин маъмурий ҳужжатлар онлайн тарзда ўтказилди, бу эса фуқароларнинг узоқ масофадан шаҳар марказига овора бўлиб судларга келиб кетишининг олди олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan