Кеча ҳам юртимизда 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб, яна 1 нафар бемор вафот этди
2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
?4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
?2 нафари Андижон вилоятида,
?9 нафари Бухоро вилоятида,
?18 нафари Самарқанд вилоятида,
?2 нафари Сирдарё вилоятида,
?3 нафари Фарғона вилоятида,
?1 нафари Хоразм вилоятида,
?24 нафари Тошкент вилоятида,
?132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
?Бухоро вилоятида 7 нафар,
?Самарқанд вилоятида 4 нафар,
?Сирдарё вилоятида 21 нафар,
?Тошкент вилоятида 18 нафар,
?Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82234 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.