Uncategorized

Апрель ойида микроқарз тақдим этаётган банклар рўйхати

2021 йил апрель ойида республикадаги 9 та банк томонидан микроқарзлар таклиф этилмоқда. Банклар таклиф этаётган микроқарз фоизи ва миқдори турлича.

Апрель ойида (07.03.2021 йил ҳолатига)банклар томонидан тақдим этилаётган миқрокарзлар бўйича «Банкир кундалиги» телеграм канали аниқлик киритди. Қуйида микроқарз таклиф этаётган банклар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

1. Алоқабанк

Алоқачи микроқарзи
Кредит миқдори 3 млн. сўмдан – БҲМ нинг 100 баробаригача

Кредит муддати 12 – 24 ой
Фоизи 25 – 26 %

Кредит АТ “Алоқабанк“да иш ҳақи лойиҳаси доирасида очилган пластик карталари орқали ажратилади.

2. Туронбанк
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26%
Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси тақдим қилинганда 24 ойга 26% (БҲМ 100 баробаригача)
Таъминотга мол – мулк тақдим қилинганда 36 ойга 26%.

3. Ziraat bank uzbekistan
Фоизи 26%, 27%, 28%
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача.

4. Tenge bank
Микрозайм
Фоизи 30%
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн. сўмгача

Микрозайм Plus
Фоизи 25%
Муддати 36 ой
Миқдори 50 млн. сўмгача.

5. Ўзмиллийбанк
Муддати 12 ой
Йиллик фоизи 28%
Кредит миқдори 24,5 млн сўмгача.

Микроқарз нақд пулсиз шаклда қарз олувчининг банк картасига ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида берилади.

6. Ипак йўли банк
Муддат 24 ойгача
Фоизи 31 %
Миқдори 22,3 млн. сўмгача.

Гаров асосида микроқарз

Кредит муддат 60 ойгача
Фоизи 26,9 %
Миқдори 50 млн. сўмгача.

7. Ҳамкорбанк
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи
1 йилга – 26%
2 йилга – 28%
3 йилга – 30%.

Таъминоти:
БҲМнинг 100 баробаригача – жисмоний шахс кафиллиги.
БҲМнинг 100 баробаридан юқори бўлган суммага – мол мулк гарови.

8. Халқ банки
Муддати 12 ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи – 23%

9. Poytaxt bank
Муддати 12 – 24 ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи 25% – 28%

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan