Uncategorized

Ўзбекистонлик муайтайчи ММАда дебют қилади

Бугун, Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида катта ММА кечаси ташкил этилади.

Яъни «NFC 38» турнирида ўзбекистонлик ММА вакиллари ҳам октагонга кўтарилади. NFC промоушени томонидан ташкил этилаётган ушбу жанг оқшомида ҳамюртимиз Нурмуҳаммад Адамхонов -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Унга қозоғистонлик Еламон Утаров рақиблик қилади.


Маълумот учун, юртдошимиз аввал К-1, профессионал муайтай бўйича жангларда иштирок этиб келарди. Бу сафар ҳамюртимиз ММА йўналишида дебют қилади.
Рақибнинг рекорди эса 2-0 кўриниш олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan