Uncategorized ЎЗБЕКИСТОН

4 ОЙДА 1,1 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНГАН

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,1 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Бу умумий экспорт ҳажмининг 15,1 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 % га ўсган.

Ўзбекистондан 4 ой давомида дунёнинг 62 та давлатига 452 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми:

Пахтадан йигирилган ип – 592 млн.
Тайёр трикотаж маҳсулотлари – 249 млн.
Нақшли мато – 90,7 млн.
Пахтадан газламалар – 48 млн.
Ипак ва ипак маҳсулотлари – 21 млн.
Пахта маҳсулотлари – 14,2 млн.
Гиламлар – 9,7 млн.
Бошқа тоъқимачилик маҳсулотлари – 41 млн. АҚШ доллари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan