Ҳарбий тадбирлар

Термизда ҳарбий округ фахрийлар кенгашининг йиллик ҳисоботи тингланди

Мудофаа вазирлиги фахрийлар ишлари бўйича ҳарбий округ ва вилоят кенгашлари ҳарбий қисм ва муассасалари ҳарбий хизматчиларида юксак ватанпарварлик, маънавий, ахлоқий-руҳий ва касбий сифатларни янада ривожлантириш, қўшинларнинг энг яхши анъаналарини, шу жумладан “Устоз-шогирд” анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш ҳамда юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ўзбек ҳалқининг миллий қадриятлари ва анъанаарига содиқ қилиб тарбиялаш, уларда Ватан тақдири учун даҳлдорлик ҳиссини  шакиллантириш ишларида вазирлик фахрийлари ва пенсионерларининг оммавий ва фаол иштирокини таъминлаш бўйича салмоқли ишларни олиб боришмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларида ушбу анаъналарни изчиллик билан давом эттириш, ҳарбий округ фахрийлар кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарининг ишлаш фаолиятини тартибга солиш уларнинг фаолиятларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида ҳарбий округ фахрийлар кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўқув услубий йиғини бўлиб ўтди.

Дастлаб йиғини иштирокчилари тантанали кутиб олинди ва шундан сўнг ҳарбий қисм маданият марказида иштирокчилар учун концерт дастури ташкил этилди ва концерт давомида ҳозирги кунда фахрийлар кенгаши лавозимида фаол хизмат қилиб келаётган ҳарбий пенсионерлар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, шулар орасидан мудофаа вазирлиги тизимида узоқ йиллар фаолият олиб борган захирадаги подполковник Немат Ёқубов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг “МУДОФАА ВАЗИРИЛИГИ ФАХРИЙСИ” кўкрак нишони ҳамда ўзбек тўни билан тақдирланди.

Фахрийларга эсдалик совғаларни, кўкрак нишонини Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ фахрийлар кенгаши раиси Шариф Мадиев тантанали топширди.

Мана бугун мен учун жуда қувончли кун чунки мени мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда қилган хизматим эътироф этилиб мудофаа ваизирлиги фахрийси кўкрак нишони билан тақдирландим, бунинг учун мен албатта мудофаа вазирига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва ушбу кўкрак нишонни янада оқлаш учун ўсиб келаётган ёш авлод билан ишлашда фаоилятимни янада ошириб боршига ваъда бераман дейди, заҳирадаги подполковник Немат Ёқубов

Йиғиннинг иккинчи куни фахрийлар ҳамда ёшлар билан Термиз давлат университетида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Шундан сўнг фахрийларимиз Термиз шаҳридаги тарихий обидалар ва мзейларга саёхат қилдилар ва Имом Ал Ҳаким ат Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

Йиғин иштирокчилари Термиз темир йўл бекати орқали манзилларига кузатилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan