Ҳарбий тадбирлар

ЁНГИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!

Республикамизда жорий йилнинг 15- ноябрдан 15- декабрга қадар “Ёнгин хавфсизлиги ойлигини отказиш белгиланди, шу муносабат билан Термиз гарнизони ёнгин назорати инспекцияси томонидан, Шеробод Фавқулодда вазиятлар болими ҳамкорлигида Шерабод туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-азолари билан ёнгин содир болиши, ис газидан заҳарланиш ҳамда электр токидан зарарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назарий ва амалий машгулоти отказилди.

Машгулот давомида газ ва электр мосламаларидан фойдаланаётганда ёнгин хавфсизлиги чораларига толиқ амал қилиш, газ қувурларининг тогри қойилганлиги ва унинг созлигини текширтириш, дудборон (тутун чиқиш морилари) печларнинг қора қурумлардан тозалатиш;
газ мосламаларида резина қувурлардан, турли ҳилдаги қулбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, тутундан (ис гази) заҳарланишини олдини олиш мақсадида вақтинчалик ва доимий хизмат хоналарини иситишда олов чоги ёки бошқа туташ хусусиятига эга болган ҳамда ёнувчи жиҳозлардан фойдаланмаслик;
ишга яроқсиз розетка ва бошқа электр мосламаларидан фойдаланиш, электр тақсимлагич қалқонларида ва атрофида ҳар хил турдаги тез аланга олувчи буюмларни сақлаш, электр симларида ортиқча кучланиш ва қисқа туташув ҳолатларига ёл қоймаслик;
коп қаватли яшаш уйларида (хонадонларда) ва ётоқхоналарда сиқилган газ балонларидан, табиий газ босимини оширадиган электр насосларидан фойдаланиш тақиқланиши етказилди.

Машгулот якунида ҳарбий хизматчиларнинг оила-азоларига бирламчи ёнгин очириш воситаларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб, ҳарбий шаҳарчадаги яшаш хонадонларининг ёнгин хавфсизлиги, электр мосламаларининг ҳолати коздан кечирилди ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-азоларига ёнгин хавфсизлиги, газ ва электр мосламаларидан фойдаланиш бойича таргибот буклетлари, эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.

ИИИ даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan