Ҳарбий тадбирлар

Термиздаги “Ватанпарварлар боғи” ёшлар билан гавжум

Термизнинг қадимий тарихи, маданияти, ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида мардларча курашган миллий қаҳрамонлар билан фаҳрланиш туйғусини юксалтириш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни янада кучайтириш, иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган буюк ғалаба учун мардларча курашган юртдошларимизнинг номини абадийлаштириш мақсадида Термиз шаҳрида “Ватанпарварлар боғи” бунёд этилган.

Ушбу боғда намойишга қўйилган замонавий қурол-аслаҳаларнинг тактик-техник тавсифи, улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда зирҳли техникалар кўргазмаси бу ерга ташриф буюрганларда катта таассурот қолдиради.

Айниқса, ҳафтанинг ҳар жума куни боғга ташриф буюрганлар фахрий қоровул взводининг қурол ёрдамида ўзгача саф элементлари ҳамда қўл жанги билан кўргазмали чиқишларини, шунингдек, ҳарбий оркесторнинг куй қўшиқларидан баҳраманд бўлишади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan