Ҳарбий тадбирлар

Термиз ва Хайраобод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатини ўтаб бўлган аскарлар уйларига кузатилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шу кунларда йигитлик бурчини шараф билан ўтаган аскарларни уйларига тантанали кузатиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда йигитлик бурчини шараф билан ҳимоя қилган аскарларни уйларига кузатиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бир гуруҳ аскарларга юртимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда имтиёз берадиган ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Сўзга чиққанлар аскарларга муддатли ҳарбий хизматни намунали ва муносиб ўтаб, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишга, Ўзбекистон Қуролли Кучлари жанговар қудратини оширишга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, жамиятда ўз ўринларини топишларида муваффақият тилади.

«Юртимиз ёшлари учун миллий армиямиз ҳақиқий ҳаёт мактабига айланди. Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш ҳар бир ёш ўғлоннинг орзуси, фахр ва шараф ишидир. Чунки миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш улар учун улкан имкониятлар эшигини очмоқда», — дейди ҳарбий қисм командири подполковник Учқун Тожиев

Ушбу тадбир ҳар йилги қараганда ўзгача ўтказилди ҳарбий қисмнинг ёзги маданият маркази яъни табиат қўйнида аскарларимиз учун Жўрабек Қурбонов савдо хусусий корхонаси томонидан байрам дастурхони ҳамда Термиз туман маданият ҳодимларининг куй ва қўшиқлари садолари остида ўтказилди.

Бугун 1113 нафар муддатли ҳарбий хизматчи  уйларига кузатилиб, улардан 490 нафарига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилди.

Тадбир якунида муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскарлар ҳарбий қисмда хизмат қилаётган офицер ва Контракт бўйича ҳарбий хизматчи сержант ва оддий аскарлар билан эсдалик учун суратга тушдилар.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan