ДУНЁ

Хитой раиси АҚШ, Россия ва NATO’га мурожаат қилди Си Цзиньпин Украинадаги вазиятга нима сабаб бўлганини айтган

Хитой раиси Си Цзиньпин Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ ва NATO’ни Европада хавфсизлик механизмини яратишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

ХХР раиси Европа Иттифоқи–Хитой саммитидаги нутқида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилиш кераклигини айтган.

«Биз Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ ва NATO ўртасида мулоқот бошланишини қўллаб-қувватлаймиз. Йиллар давомида тўпланган қарама-қаршиликларни кўриб чиқиб, муаммоларга ечим излашга ва Европада барқарор хавфсизлик механизмини яратишга чақирамиз», — деган у.

Шунингдек, Си Цзиньпин Украинадаги вазият ҳал этилмаган минтақавий хавфсизлик муаммолари сабаб келиб чиққанини айтган. Ҳозирги ҳолат «Совуқ уруш даври менталитетини рад этиш» зарурлигини исботлашини билдирган ва Украинадаги вазият ҳозирги даражага етганидан афсусдалигини маълум қилган.

Си Цзиньпиннинг қайд этишича, Хитой Украинадаги вазият бўйича мустақил позициясини сақлаб қолади ва вазиятга эркин баҳо беради. БМТ низомининг мақсад ва тамойиллари ҳамда барқарор хавфсизлик концепциясини қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ Хитой Украинадаги урушни тўхтатиш йўлини маълум қилганди. Шунингдек, мамлакат Украинадаги вазиятда АҚШни айблагани ва Пекин Россияга қандай ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan