ДУНЁ

Ғарб давлатлари Эрдўғоннинг ғоясига қўшила бошлади

Ғарб давлатлари Туркиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақидаги ғоясига қўшила бошлади. Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Апрель ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш эҳтимолини баҳолаган эди. У буни зудлик билан амалга ошириш имконияти ҳақида ҳеч қандай иллюзияга эга эмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Гутерриш БМТ фаолиятини янада самаралироқ қилиш учун ҳамма нарсани қилишига ишонтирди.

Туркия президентининг сўзларига кўра, инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган мамлакатларнинг “бир ҳовуч раҳм-шафқатига” қолдирилмаслиги керак. У, шунингдек, Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосига ишора қилиб, «дунё бештадан ортиқ» эканлигини таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan