
Туркия парламентининг рақамли ОАВ бўйича қўмитаси 16 август куни мамлакатда Instagram ижтимоий тармоғининг блокланиши ва TikTok’нинг эҳтимолий тақиқланишига боғлиқ вазиятни муҳокама қилади.
Туркияда технология ва коммуникациялар кенгаши қарори билан 2 август куни эрталаб Instagram ижтимоий тармоғига кириш блокланган эди. Туркия ҳукуматига кўра, ушбу қарор ижтимоий тармоқ маҳаллий қонунчиликни бузгани туфайли қабул қилинган. Маҳаллий ОАВга кўра, Анқаранинг бундай йўл тутишига Instagram ҲАМАС етакчиси Исоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билдирилган ҳамдардликларни блоклагани сабаб бўлган. Instagram вакиллари билан музокаралар ҳар куни давом этмоқда, бироқ ҳозирда натижасиз.
Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлуга кўра, мамлакат ҳукуматида TikTok ижтимоий тармоғини блоклаш режаси йўқ.
«Кун тартибида TikTok’ни ёпиш масаласи йўқ, умуман олганда биз бирор нимани тақиқлашни мақсад қилмаймиз. Хориж ижтимоий тармоқлари қонунчилигимиз талабларини амалга оширишларини хоҳлаймиз», — дейди вазир.