ДУНЁ

Россияда миграция назорати кучайтирилмоқда. Муҳожирларга мамлакатдан чиқиб кетиш учун 12 октябргача муддат берилди

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб туриш учун асосларга эга бўлмаган чет эл фуқаролари 2022 йил 12 октябрга қадар мамлакатдан чиқиб кетиши ёки ўз ҳуқуқий ҳолатини расман тартибга солиши керак, дея хабар бермоқда Россия ОАВлари.

Хусусан, бу ҳақда журналистларга Россия ИИВнинг Свердлов вилояти бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих маълум қилган.

Унинг айтишича, бу Россия президенти ва ҳукумати томонидан имзоланган тегишли ҳужжатлар низомларини ижро этиш доирасида амалга оширилиши керак.

Унинг сўзларига кўра, ички ишлар органлари миграция ҳисобини узайтирмаган чет эл фуқароларининг мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетиши устидан назорат олиб боради.

«Полиция ходимлари, қонунбузарлар аниқланган тақдирда, уларни амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чораларини кўради», — деди Горелих.

У Марказий Урал меҳмонларини шартли номи «Нелегал» бўлган акция доирасидаги режали профилактика тадбирлари чоғида хавотирланишга ўрин бўлмаслиги учун ўз ҳужжатларини вақтида тартибга солишга чақирди.

Бундай огоҳлантириш Россиянинг бошқа ҳудудларидаги ноқонуний муҳожирлар учун эълон қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan