ДУНЁ

Хитойда билим юртига ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Хитойда пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 17 киши жабрланди. Бу ҳақда полиция хизматига асосланиб «Синхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, ҳужум билим юртида рўй берган. Бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

CCTV  хабарига кўраа, мудҳиш ҳодиса Уси шаҳридаги Цзяннан университетида содир бўлган.

Университетнинг ҳужумда гумон қилинган 21 ёшли талабаси Сюй Моуцзин қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўқишдан ҳайдалгани учун ўч олиш мақсадида университетга пичоқ билан келган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan