ДУНЁ

Байден Европага 3000 аскар жўнатишга буйруқ берди

АҚШ Президенти Жо Байден ҳарбийларга Европадаги операцияларни қўллаб-қувватлаш учун 3000 захирадаги аскарни чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда кеча, 13 июль куни “Politico” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин ҳақиқатан ҳам яқин келажакда ушбу резервчиларни жойлаштиришни режалаштиряптими ёки йўқми, аниқ эмас. Бироқ бу ҳаракат АҚШ армиясининг Европадаги ўқув миссияси, шунингдек, босқиндан кейин бир нечта янги бригадаларнинг жойлаштирилиши ходимлар сонининг қисқаришига олиб келганидан далолат беради.

АҚШ қўшинларининг Европа қўмондонлиги вакили капитан Билл Спикснинг сўзларига кўра, қарор Европа қўмондонлигига қитъани ҳимоя қилиш учун “кўпроқ мослашувчанлик” беради, бироқ Европадаги кучларнинг ҳақиқий ҳажмини ўзгартирмайди.

“Бу Россиянинг Украинага қарши ноқонуний ва асоссиз урушидан сўнг НАТОнинг шарқий қаноти мудофаасини қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни тасдиқлайди”, дейди Пентагон қўшма қароргоҳи операциялар бўлими бошлиғи Дуглас Симс.

Шунингдек, Байденнинг фармони Пентагонга захирадаги кучларни жалб қилиш ва бу қўшинларни жиҳозлар билан таъминлаш учун тезлаштирилган харидни амалга ошириш ваколатидан фойдаланиш имконини беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan