Uncategorized

Эртага Президент мактаблари имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланади

Эртага Президент мактаблари имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида 267 та, Фарғона вилоятида 229 тага тўғри келаётган бўлса, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида 80 та, Навоий вилоятида 74 тага тўғри келмоқда.

Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари жорий йилнинг 15 июл куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да ҳамда 3-смена 17.00да бўлиб ўтади.  

Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида Математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.  

 Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.  

Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan