Uncategorized

Тошкент давлат педагогика университети қарийб 400 млрд сўм даромад қилганлиги маълум қилинди(+рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган.

Жумладан, Фармоннинг 22-бандига мувофиқ, давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан расмий веб-сайт ҳамда Очиқ маълумотлар порталига жойланиб, ҳар чоракда янгилаб борилиши белгиланган.

Шунга кўра, Вазирликнинг ахбороти асосида (https://edu.uz/media/0b379954-4f84-3684-9058-cf07bfcadd96.pdf) республикадаги 62 та давлат олий таълим муассасаларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

Натижалар кўрсатишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати қуйидагича:

  1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 млрд сўм;
  2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 млрд сўм;
  3. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети –  276 млрд сўм;
  4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 млрд сўм;
  5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 млрд сўм.

Маълумот учун: Олий таълим муассасаларининг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўз навбатида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармоннинг 22-банди (давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар) ижросини тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли кўрсатмалар берилди.

Унда барча давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган ресурсларда тўлиқ жойлаштириш ҳамда доимий янгилаб бориш лозимлиги тушунтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда республика бўйича олий таълим муассасалари жами 161 та, улардан университетлар – 31 та, институтлар – 45 та, академиялар – 3 та,
филиаллар – 26 та, Консерватория – 1 та, чет эл ОТМ филиаллари – 30 та, нодавлат олий таълим муассасалари – 25 та.

Давлат олий таълим муассасаларининг йиллик даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот

(2022 йил 1 январь ҳолатига)

Ўлчов бирлиги, млн сўм.

Олий таълим муассасалариЖами даромадларЖами харажатлар
 Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети398 619139 256
 Наманган давлат университети320 567241 888
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети315 449293 327
 Урганч Давлат университети308 789312 348
 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети286 134234 022
 Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети276 072253 242
 Бухоро Давлат университети251 734244 808
 Термиз Давлат университети251 213225 929
 Тошкент Давлат иқтисодиёт университети237 407188 113
 Фарғона Давлат университети233 458187 662
 Қарши Давлат университети232 780170 980
 Самарқанд давлат университети216 655228 884
 Қўқон Давлат педагогика институти212 506161 320
 Андижон Давлат университети211 774225 150
 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети210 000194 196
 А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти192 769132 388
 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти189 529103 484
 Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти187 887146 128
 Гулистон Давлат университети167 514107 813
 Бухоро муҳандислик техналогия институти143 53887 983
 Тошкент молия институти137 400115 955
 Самарқанд давлат чет тиллар институти133 857106 961
 Фарғона политехника институти129 461123 752
 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти113 037101 612
 Самарқанд Давлат Архитектура қурилиш институти97 40376 298
 Жиззах Политехника институти92 88483 639
 Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти82 35072 985
 Тошкент Кимё Технология институти79 13569 846
 Наманган муҳандислик – технология институти78 51771 423
 Тошкент архитектура қурилиш институти76 44570 564
 Тошкент давлат шарқшунослик университети75 96782 648
 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти73 71048 399
 Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети72 35749 831
 Андижон Машинасозлик институти71 37867 097
 Наманган муҳандислик қурилиш институти66 57369 494
 Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали63 75031 342
 Денов тадбиркорлик ва Педагогика институти60 94850 145
 Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика институти59 39842 696
 Навоий Давлат Педагогика институти59 20938 248
 Қарши Давлат Университетининг Педагогика институти54 07722 492
 Термиз давлат университетининг Педагогика институти46 25032 214
 Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали40 85334 609
 И.М.Гупкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети33 31425 563
 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали32 76331 528
 Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети32 75725 270
 Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти30 9718 245
 Андижон давлат университетининг Педагогика институти23 3567 534
 “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг” Жиззах филиали18 77115 006
 Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали16 2409 421
 “Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС» нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали16 23113 745
 Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали16 16212 271
 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали16 12914 553
 Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали13 4319 141
 Техника университети Қўқон филиали12 3528 895
 АДТУ нинг Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти филиали11 70818 310
 Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти10 1395 744
 Бухоро давлат университетининг Педагогика институти8 1685 933
 Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали6 9654 913
 Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти5 9214 824
 Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали5 8362 617
 “МЭИ” миллий тадқиқот университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент филиали5 3073 695
 М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали1 2561 155

Тошкент шаҳрида жойлашган давлат олий таълим муассасаларининг йиллик даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот

(2022 йил 1 январь ҳолатига)

Ўлчов бирлиги, млн сўм.

Олий таълим муассасалариЖами даромадларЖами харажатлар
 Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети398 619139 256
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети315 449293 327
 Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети276 072253 242
 Тошкент Давлат иқтисодиёт университети237 407188 113
 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети210 000194 196
 Тошкент молия институти137 400115 955
 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти113 037101 612
 Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти82 35072 985
 Тошкент кимё-технология институти79 13569 846
 Тошкент архитектура қурилиш институти76 44570 564
 Тошкент давлат шарқшунослик университети75 96782 648
 Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети72 35749 831
 И.М.Гупкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети33 31425 563
 Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети32 75725 270
 Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти10 1395 744
 Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали5 8362 617
 “МЭИ” миллий тадқиқот университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент филиали5 3073 695
 М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг1 2561 155

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan