ЖАМИЯТ

Самарқанддаги тўйда 19 киши заҳарланди

Самарқанд вилоятидаги тўйда 19 нафар фуқаро овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати раҳбари маълумот берди.

Билдирилишича, Жомбой туманида яшовчи 19 нафар фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан заҳарлангани юзасидан мурожаат қилган. Шулардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли эканлиги сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИБга кўра, тўйда 200 нафар фуқаро заҳарланган дея берилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan